HUKMDORNI YIG‘LATGAN DARVESH
Rivoyat qilishlaricha,darveshona kiyingan Forobiy Halab shahrining ko‘chalarida musiqa chalib yurganligi haqida shahar hukmdoriga kimdir xabar yetkazadi. Shahar hukmdori bu darveshni huzuriga keltirishlarini buyuradi.
Choparlar Forobiyni hukmdor huzuriga yetaklab kelganlarida, shahar hukmdori o‘z yaqinlari bilan kayfu safo qilib o‘tirgan bo‘ladi.
Choparlar Forobiyni hukmdor huzuriga yetaklab kelganlarida, shahar hukmdori o‘z yaqinlari bilan kayfu safo qilib o‘tirgan bo‘ladi.
Hukmdor keltirilgan darveshga qarab:
— Aytishlariga qaraganda sen musiqa asboblarini juda yaxshi chalar emishsan, shu to‘g‘rimi? — deb so‘raydi.
— Demak, ular adashmaganlar, — deb javob beradi Forobiy.
— Unday bo‘lsa, — deydi hukmdor, — sen shunday musiqa chalginki, biz o‘tirganlar xoxolab kulib yuboraylik, tanalarimiz ham larzaga kelsin.
— Xo‘p bo‘ladi, — deb Forobiy ichak uzdi musiqa chalib, hammani kuldiradi.
— Endi, — deydi hukmdor, o‘zini kulgidan zo‘rg‘a to‘xtatib, — sen bizlarni yig‘latib yuboradigan musiqa chalib ber.
— Buyrug‘ingiz men uchun vojib, — deb Forobiy shunday mungli musiqa chaladiki, o‘tirganlarning barchasi yig‘lashga tushadi. Yig‘idan o‘zini zo‘rg‘a to‘xtata olgan hukmdor, ko‘zlarini artib, yana darveshga yuzlanib deydi:
— Ofarin. Endi qo‘lingdan kelsa, musiqa chalib, bizlarni uxlatgil, biroz dam olib, o‘zimizga kelib olaylik. Shunda Forobiy boshqa bir mo‘’jazgina musiqa asbobini qo‘liga olib, shunday mayin, nafis tovushda musiqa chaladiki, o‘tirganlarning barchasi uyquga ketganidan foydalanib, bir varaq qog‘ozga quyidagilarni yozib, saroydan chiqib ketadi: «Sizlarni kuldirib, yig‘latib, keyin uxlatib, musiqa chalgan darvesh aslida Forobiy edi».
Uyqudan cho‘chib uyg‘ongan hukmdor varaqdagi yozuvga ko‘zi tushib, musiqa chalgan darveshni topib, zudlik bilan uni yana saroyga keltirishlarini buyuradi. Choparlar qanchalik qidirmasinlar, darveshni topishning iloji bo‘lmaydi. Chunki bu vaqtda Forobiy shahardan chiqib ketishga ulgurgan edi.
БИЛЛ ГЕЙТСНИНГ ЁШЛАРГА 11 МАСЛАҲАТИ
Ўқимишли бўлиш мияни билимга тўлдириб ташлаш ёки кўп билиш дегани эмас. Бу – нимани билишинг ва нимани билмаслигингни ажрата олиш дегани. Билл Гейтс дунёнинг муваффақиятли кишиси сифатида фахрий меҳмон бўлиб жуда кўп таълим муассасаларида иштирок этади, юқоридаги каби фикрлар билан ёшларнинг таълимга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлайди.
✅1қоида:
Ҳаёт кўргазма эмас. Демак, ундан фойдаланса бўлади. Сиз ҳам ҳаётингизни қўлга олинг-да, уни ишга солинг.
✅2қоида:
Дунё сен ўзингни қанчалар ҳурмат қилишинг билан ҳисоблашмайди. У сендан ўзингни ҳурмат қилишингдан олдин бирор ишни қойиллатиб қўйишингни кутади. Сиз ҳам аввал ҳурматга муносиб эканингизни исбот қилинг.
✅3қоида:
Мактабни тамомламасдан туриб на ўзингиз хоҳлаганча яшаш, кези келганда ҳаттоки яшай олишнинг ҳам имкони йўқ. Шунинг учун ҳозир билим олинг.
✅4қоида:
Агар бугун ўқитувчи талабчан эканидан шикоят қилсангиз, кун келиб раҳбар қўлига тушганингизда пушаймон ейсиз. Келажакка мактабдан бошлаб тайёргарлик кўринг.
✅5қоида:
Эҳтимол, сиз ўзингизни энг қуйи ишга муносиб кўрмассиз. Аммо сизнинг ота-бобонгиз бу ишни бошқача, «имконият» деб номлаган. Сиз ҳам ишни қуйидан бошланг ва меҳнатга нисбатан кибрли бўлманг.
✅6қоида:
Ҳаётда нимададир хато қилсангиз, бунда ота-онангизнинг айби йўқ, уларни қийнаманг. Хатоларингиз учун дод-фарёд солишни эмас, хулоса чиқаришни ўрганинг.
✅7қоида:
Сизнинг туғилишингиз ота-онангиз учун фақат байрам эмас, катта масъулият бўлган. Уларни асранг ва қадрланг. Бу келажакда ўзингиз қадр топишингиз учун керак бўлади.
✅8қоида:
Мактабни аълочилар ҳам, паст ўзлаштирувчилар ҳам битиради. Ёмон ўқийдиганларга тўғри жавобни топгунларига қадар қулай шароит яратиб берилади. Аммо ҳаётда тўғри йўлни танлаш учун саноқли имкон ва ишонч берилади. Шуни унутманг.
✅9қоида:
Ҳаётда чораклик, йиллик имтиҳон, сўров ёки ҳисобот деган тушунчалар йўқ. Ҳаёт имтиҳонини ҳам, ҳисоботини ҳам барча бир марта – умр сўнгида ўз-ўзига топширади. Энг муҳими, мана шу имтиҳонга тайёр бўлинг.
✅10қоида:
Телевизор, бу – ҳаёт дегани эмас. Акс ҳолда, ундаги қаҳрамонлар вақтларининг асосий қисмини меҳнат қилишга сарфлаган бўлар эдилар. Ўзингизни самарали ва мақсадли меҳнатга тайёрланг.
✅11-қоида:
Муваффақиятга эришиш учун аввал унинг ҳақини тўлаш керак бўлади. Бу эса вақт ҳамда машаққатли меҳнат дегани.
Комментариев нет:
Отправить комментарий